Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

Винисиус Анчелоттининг айёрoнa режаси қандай иш берганини айтди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор Жаҳон чемпионати доирасида Гаитига қарши ўтказилган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан сўнг майдондаги позицияси ҳақида фикр билдирди.

Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси ушбу баҳсда ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди, финал хуштагидан сўнг эса ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Анчелотти мендан рақиб марказий ҳимоячилари орасида, ичкарироқда ҳаракат қилишимни сўраган эди. Бу позицияда ўйнасам, кўп гол ураман, шу сабабли Мистерга тез-тез қулоқ солиб туришим керак. Энди у албатта футболни жуда яхши тушунишини айтиб мақтанади», — дея Винисиуснинг сўзларини келтирмоқда Madrid Xtra.

Эслатиб ўтамиз, «селесао»нинг 25 ёшли ҳужум етакчиси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Марокашга қарши баҳсда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган эди.

Киритилди: 14:20, 20.06.2026.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик