Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мерих Демирал жамоанинг ЖЧ–2026 ни тарк этганидан сўнг ўз туйғуларини баён қилди.
Туркия терма жамоаси 2-турда Парагвайга (0:1) имкониятни бой берди ва 3-турдаги АҚШга қарши ўйин натижасидан қатъи назар, гуруҳда сўнгги, тўртинчи ўринни эгаллайдиган бўлди.
«Жудаям афсусдамиз. Турк халқидан узр сўрайман. Ортиқча гапга ҳожат йўқ.
Нима дейишни ҳам билмайман. Футболда мана шундай дамлар ҳам бўлиб туради. Барчадан узр сўраймиз. Кийиниш хонасида ҳамманинг кайфияти тушган, ҳамма йиғлагудек аҳволда.
Мен кўп йиллардан бери терма жамоада ўйнайман, лекин бу фаолиятимдаги энг омадсиз учрашув бўлди. Ростдан ҳам жуда афсусдамиз.
Барча юртдошларимиздан кечирим сўраймиз. Бошқа сўз топа олмаяпман.
Баъзида шунчаки ўхшамайди. Иккита ўйинда рақиблар дарвозаси томон 70-75 та зарба йўлладик. Майдонда бор кучимиз билан курашдик, иккала баҳсда ҳам қўлимиздан келган ҳамма ишни қилдик деб ўйлайман.
Бироқ биз умуман кутмаган натижаларга дуч келдик. Бундай бўлиши керак эмас эди. Бу ерда ҳаммамиз айбдормиз.
Бизни деб хафа бўлган барча инсонлардан, халқимиздан чин дилдан узр сўраймиз», — деди Мерих Демирал.













