Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Каземиро Мессининг жамоадошига айланади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Каземиро тез орада Лионель Месси тўп сураётган «Интер Майами» клуби билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 34 ёшли футболчининг трансфери тўлиқ ҳал бўлган. Яқин вақт ичида барча ҳужжатларга имзо чекилиши ва трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Каземиро 2022 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Якунланган мавсумда тажрибали хавбек барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали бразилиялик ярим ҳимоячининг бозор қийматини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:05, 20.06.2026.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик