«Челси» клуби сардори Рис Жеймс жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Испаниялик мутахассис «кўклар»нинг янги бош мураббийи этиб тайинлангани май ойида эълон қилинган эди. У ўз вазифасини бажаришга шу йилнинг июль ойидан бошлаб киришади.
«Мен Алонсо ҳақида ким билан гаплашган бўлсам, барча у ҳақида ҳайратланарли ва шунчаки даҳшатли мураббий эканлигини айтди. Ўзим ҳам у билан телефон орқали бир неча бор гаплашишга улгурдим. Барчамиз ўз вақтида унинг қандай буюк футболчи бўлганини жуда яхши биламиз. Унинг жамоамизга келаётганидан жуда ҳам ҳайратдаман ва хурсандман», — дея «talkSPORT» нашри Жеймснинг сўзларини келтиради.
Хаби Алонсо «Челси» клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган. Эслатиб ўтамиз, ушбу мутахассис бундан аввал Мадриднинг «Реал» ҳамда Леверкузеннинг «Байер» клубларини бошқарган эди.













