Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Тоттенхэм» таслим бўлмаяпти: клуб Тонали учун янги таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.

Бундан бироз аввалроқ «қарғалар» 26 ёшли футболчини «шпорлар»га 80 миллион фунт стерлингга (тахминан 92 миллион евро) сотишни рад этгани маълум бўлган эди. Журналист Бен Жейкобснинг берган маълумотларига кўра, «Тоттенхэм» италиялик хавбек учун яна бир бор расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда. Шунингдек, ушбу трансфер пойгасидан «Манчестер Сити» клуби ҳам чиқиб кетгани йўқ.

Transfermarkt портали Сандро Тоналининг айни пайтдаги бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчи «Ньюкасл» сафига 2023 йилнинг ёзида «Милан»дан 60 миллион евродан кўпроқ маблағ эвазига келиб қўшилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенхэм» АПЛнинг якунланган мавсумида турнир жадвалининг 17-поғонасидан жой олди ва фақатгина сўнгги турдагина элитада жон сақлаб қолиш вазифасини уддалай олди.

Киритилди: 10:21, 21.06.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик