Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

«РБ Лейпциг» «ПСЖ» Диоманде учун «Ливерпуль»дан кўпроқ маблағ таклиф қилишини кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби «Ливерпуль» ва «ПСЖ» жамоалари жиддий даъвогарлик қилаётган вингер Ян Диомандени сотишга шошилмаяпти.

Англия гранди бу борада анча қатъий қарорга келган ва 19 ёшли порлоқ юлдуз учун аллақачон 100 миллион евро таклиф қилиб улгурганди, бироқ немислар буни рад этишди. Bild нашри тарқатган маълумотларга кўра, Лейпциг клуби раҳбарияти парижликлар улардан кўра анча фойдалироқ ва каттароқ молиявий шартлар таклиф қилишини кутмоқда. «Қизил буқалар»нинг талаби эса ўзгаришсиз қолмоқда — улар ивуарлик иқтидор эгасини камида 120 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Ҳозирги вақтда «ПСЖ» Диоманденинг вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказиб бўлган, бироқ «РБ Лейпциг» клубига ҳали расмий сўров юборилгани йўқ. «Ливерпуль» эса, мавжуд маълумотларга кўра, яқин соатлар ичида немисларга иккинчи, яхшиланган таклифни юбориш ниятида.

Киритилди: 12:03, 21.06.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик