Уругвай терма жамоаси устози Марсело Бьелса ЖЧ-2026 учрашувлари пайтида сув ичиш учун эълон қилинаётган танаффуслардан норози бўлмоқда.
«Ўйинлар тўрт қисмга бўлиниб кетяпти, бу эса футболнинг одатий қоидаларини ўзгартириб юбормоқда. Бундай танаффуслар ҳеч қандай фойда келтирмайди, аксинча, бор нарсани ҳам тортиб олади», — дея бош мураббийнинг сўзларини келтиради AS нашри.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Америкада ўтаётган Жаҳон чемпионатида ҳар бир бўлимнинг ўртасида сув ичиб олиш учун уч дақиқалик танаффуслар жорий этилган.
Мундиалдаги илк учрашувида Уругвай терма жамоаси Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади (1:1). Бьелса шогирдлари нуфузли турнирдаги навбатдаги баҳсни Кабо-Верде терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув эртага, 22 июнь куни бўлиб ўтади.













