Оқ уй ишчи гуруҳи ва ЖЧ-2026 ташкилий қўмитаси раҳбари Эндрю Жулиани АҚШ барча меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларда ижобий таассуротлар қолдириш учун бор кучи билан ҳаракат қилаётганини маълум қилди.
«Биз одамлар ўзларини азиз меҳмондек ҳис қиладиган ва Жаҳон чемпионатидан завқ оладиган мана шундай ажойиб футбол турнирини ўтказишни истаймиз. Бунда биз нафақат АҚШ фуқаролари, балки бу ерга ташриф буюрадиган барча халқаро меҳмонларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғурамиз.
Шуни айтишим мумкинки, махсус хизматларимиз йил бошидан буён ишни кучайтиришган. Биз ҳар соатда алоқада бўлиб турибмиз. Аммо айни пайтда ҳеч қандай тасдиқланган таҳдидлар мавжуд эмас. Ҳаммаси режадагидек кетмоқда. Майдондаги гўзал ўйинни кузатиш жуда ёқимли бўлди, ҳозирда асосий суҳбат мавзуси ҳам айнан мана шу, бу эса ажойиб. Менимча, бу Американинг 250 йиллик юбилейини ўзига хос тарзда нишонлашдир ва Жаҳон чемпионати ушбу байрамнинг бош дурдонасига айланди», — деди Жулиани.













