«Ювентус» клубининг канадалик ҳужумчиси Жонатан Дэвид ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Corriere dello Sport нашрига маълум бўлишича, «Ювентус» 26 ёшли ҳужумчини 30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Футболчининг трансфери бўйича дастлабки сўровларни Англиянинг «Тоттенхэм» ҳамда Франциянинг «Лион» клублари амалга ошириб улгуришди.
Айни дамда Дэвид Канада терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасида иштирок этмоқда. Қатарга қарши кечган сўнгги учрашувда форвард ўз ҳисобига хет-трик ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Якунланган клуб мавсумида Дэвид барча турнирларда жами 46 та баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 8 бор ишғол қилди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.













