Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Шлоттербекнинг «Реал»га эҳтимолий трансфери жароҳат туфайли барбод бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербек Мадриднинг «Реал» клуби трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди. «Қаймоқранглилар» футболчи учун 50–60 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес де Мон Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Бироқ, манбанинг таъкидлашича, 26 ёшли футболчининг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Кот-д'Ивуарга қарши ўйинда (2:1) орттириб олган тўпиқ жароҳати ушбу эҳтимолий трансфернинг барбод бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Кот-д'Ивуар билан ўйиндан сўнг Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Шлоттербекнинг тўпиқ бўғимидаги медиал коллатерал бойламлари шикастланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Киритилди: 16:12, 21.06.2026.
Ўқилди: 1005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик