Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

ЖЧ—2026: АҚШ Эрон терма жамоаси учун ўрнатилган чекловларни бекор қилмайди

Баҳо:
+ | -

АҚШ ҳукумати Эрон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати доирасидаги Лос-Анжелес ва Сиэтл шаҳарларида ўтадиган ўйинлари учун жорий қилинган чекловларини юмшатиш ниятида эмас. Эрон томони ушбу ҳолат бўйича FIFA’га шикоят қилишини айтган бўлса-да, мезбон мамлакатнинг турнир бўйича юқори мартабали расмийси қоидалар ўзгаришсиз қолишини тасдиқлади.

Reuters нашрининг хабар беришича, Оқ уйнинг Жаҳон чемпионати бўйича тезкор ишчи гуруҳи ижрочи директори Эндрю Жулиани 20 июнь, шанба куни АҚШ Эрон таркибининг саёҳат режасини кузатишда давом этишини, бироқ ҳозирча дастлабки режа ўз кучида қолишини маълум қилган.

Эронликлар амалдаги қатъий чекловлардан кескин норози. Унга кўра, терма жамоа ўйин ўтказиладиган ҳудудга учрашувдан максимал 24 соат олдин етиб келиши ва ўйин якунланиши биланоқ тўғридан тўғри Мексиканинг Тихуана шаҳридаги базасига қайтиб кетиши шарт.  21 июнь, якшанба куни Лос-Анжелесда Бельгия терма жамоасига қарши кечадиган баҳсда ҳам айнан шу протоколи амал қилади. Эрон терма жамоаси ўйиндан тахминан 24 соат олдин, шанба оқшомида шаҳарга етиб келиши белгиланган.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Эрон ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги беллашув 21 июндан 22 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан 00:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:46, 21.06.2026.
Ўқилди: 879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик