Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи турида Иран билан қайд этилган дуранг (0:0) ҳақида фикр билдирди. Мураббий натижадан хафа эканини тан олди, аммо жамоаси ғалаба учун етарлича имконият яратганини таъкидлади.
«Хафамиизми? Ҳа, чунки биз ғалаба қозонишни истаган эдик. Ўйлайманки, биз бу ўйинда ғалаба қозониш учун етарлича яхши ўйнадик, керакли вазиятларни яратдик.
Баъзи нарсаларни яхшироқ бажариш мумкин эди, айниқса самарадорлик борасида. Бундан ташқари, ярим соат давомида камчилик бўлиб ўйнаш ҳеч қачон осон эмас. Уларнинг дарвозабони ҳақли равишда ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради RTBF.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Бельгия ҳисобида 2 тадан очко бор. 27 июнь куни бельгияликлар Янги Зеландия билан куч синашади.













