Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Илёс Зейтуллаев 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси таркибида бўлиши ўйинга салбий таъсир кўрсатаётганига ишонади.
«Криштианунинг номи жамоага таъсир қилади. Футболчининг ўзи буни тушуниши керак. Роналдунинг майдонда 90 дақиқа давомида бўлиши – Португалия терма жамоасининг асосий муаммоси», — дея Зейтуллаевнинг сўзларини келтиради Metaratings.ru.
Мундиал гуруҳ босқичидаги илк учрашувда Португалия терма жамоаси сенсацион тарзда Конго ДР билан дуранг (1:1) қайд этди. Роберто Мартинес шогирдлари ушбу нуфузли турнирдаги навбатдаги беллашувни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказади.













