Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

«Фенербахче» Гринвудни «Рома»дан тортиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Фенербахче» клуби «Марсель» вингери Мэйсон Гринвуднинг агенти билан алоқага чиқди. Бу ҳақда журналист Бершан Ташкая хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, инглиз футболчисига йилига 10 миллион евро маош билан 4 йиллик меҳнат шартномаси таклиф қилинган. Аввалроқ, Гринвуд «Рома» клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган ва йиллик маоши 5 миллион еврони ташкил этадиган келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этилишича, «Фенербахче» футболчи билан қисқа фурсатда келишувга эришиб, «Рома»ни ортда қолдирмоқчи. Агар Гринвуд билан шартнома шартлари бўйича тил топишишнинг уддасидан чиқилса, Туркия топ-клуби «Марсель» билан расмий музокараларни бошлайди.

Ортда қолган мавсумда 24 ёшли вингер барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда жами 45 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда у рақиблар дарвозасини 26 бор ишғол этиб, 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 19:46, 22.06.2026.
Ўқилди: 626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик