Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Месси ЖЧ-2026 доирасидаги Австрияга қарши ўйинда учта янги рекорд ўрнатиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Австрияга қарши кечадиган муҳим баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. Аргентиналиклар ҳужумчиси Лионель Месси ушбу учрашувда майдонга тушиб, мусобақа тарихидаги бир нечта тарихий натижаларни ўзгартириб қўйиши кутилмоқда.

  • Кетма-кет голли ўйинлар рекорди: Аргентина терма жамоаси сардори Жюст Фонтен ва Жаирзиньога тегишли бўлган Жаҳон чемпионатларида кетма-кет 6 та ўйинда гол уриш рекордини такрорлаши учун бор-йўғи 1 та гол киритиши кифоя.

  • ЖЧ тарихидаги энг яхши тўпурар: Айни дамда Месси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Мирослав Клозе билан бир хил кўрсаткичга эга бўлиб турибди — иккала футболчи ҳисобида ҳам 16 тадан гол мавжуд. Австрия дарвозасига уриладиган яна бир гол Мессини якка пешқадамга айлантиради. (Эслатиб ўтамиз, 1-турда у Жазоир билан баҳсда хет-трик қайд этган эди).

  • Узоқ масофадан урилган голлар рекорди: Месси томонидан алоҳида рекорд жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарбалар бўйича ҳам ўрнатилиши мумкин. Ҳозирда унинг ҳисобида Жаҳон чемпионатларида жарима майдони ташқарисидан урилган 5 та гол мавжуд.

Аргентина ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да АҚШнинг Арлингтон (Даллас) шаҳрида старт олади. Ушбу баҳсдаги ғалаба жамоалардан бирига муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини тақдим этади.

Киритилди: 19:56, 22.06.2026.
Ўқилди: 1537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик