Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ўзбекистон бир оёғи билан қитъалараро плей-офф босқичида

Баҳо:
+1 | -

Россиянинг "Спорт-Экспресс" газетаси сайти шу кунларда бўлиб ўтаётган саралаш босқичининг муҳим жиҳатларига эътиборни қаратди.

Аҳмедов ва Денисов учун қитъалараро плей-оффга бир қадам қолди
Осиёда биттагина саралаш ўйини қолди. Ушбу ўйин ғолиби КОНМЕБОЛнинг бешинчи жамоаси билан қитъалараро плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади. Таркибида темирйўлчи Денисов, "Анжи" хавбеки Аҳмедов ва Биринчи дивизион вакили "Газовик"да ўйнаётган Турсунов ҳаракат қилган ўзбекистонликлар Иорданиядаги ўйинда стратегик жиҳатдан муҳим бўлган дурангга эришди. 1:1 натижаси Ўзбекистонга ўз майдонида 0:0 ҳисобидаги дуранг ўйнаш имконини беради. Шу пайтгача Тошкентда фақат Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари очко олишган. Иордания эса, унга бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда айтамиз, бошқачароқ савиядаги жамоа. Шунинг учун Ўзбекистон терма жамоаси ўз савиясида ўйнаса кифоя. Ўзбекистон бу рақибдан ўтиб олса, Жанубий Америкадаги саралаш мусобақасининг охиригача кутишга тўғри келади. Бу минтақада эса 5-ўрин учун 3та жамоа даъвогарлик қилмоқда.

Уругвай вазиятни ўзгартириб юбордими?
Нима учундир сўнгги бўлиб ўтган тур ўйинлари олдидан барча Уругвайнинг аҳволи оғирлиги ҳақида гапира бошлаганди. Назарий жиҳатдан уругвайликлар ҳали плей-оффга ҳам йўлланмани нақд қилишмаганди. Лекин ЖЧ-2010 бронза медали совриндорлари нафақат Перу устидан сафарда ғалаба эвазига вазиятни бутунлай ўзгартириб юборишди, балки рақибларнинг қоқилиши ҳам уларга қўл келди. Энди Суарес, Кавани ва Форлан жамоадошлари Венесуэладан 3 очкога илгарилаб кетишган бўлса, Эквадордан 2 очко ортда қолишмоқда. Бундан ташқари, Уругвай тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиб, плей-офф босқичига Эквадорни жўнатиш учун яхши имконият ҳосил қилиб олди. Динамочи Нобоа жамоадошлари Колумбияга ютқазиб қўйишди ва энди улар тоғли Боливияга сафар уюштирадилар. Жанубий Америкадаги ҳал қилувчи баҳсда Эквадор 11 октябрь куни Уругвайни қабул қилади. Ушбу ўйинда қайси жамоа Осиё вакилига дуч келиши маълум бўлади.

Мексика эса Янги Зеландияга йўл олади шекилли
Шимолий Американинг сўнгги йиллардаги энг яхши терма жамоаси машҳур "Ацтека" стадионида Гондурасга ютқазиб қўйиб, ўз вазифасини оғиирлаштириб юборди. Гондурас эса ушбу ғалабадан кейин Мексикадан 2 очкога ўзиб кетди. Бу жамоа учун тақвимнинг қолган қисми ҳам қулай келган. Улар кейинги 2та турда 5-ўринда бораётган Панама ва пешқадам Коста-Рикани қабул қилишса, сўнгги турда аутсайдер Ямайка меҳмони бўлишади. Мексика эса эртага АҚШ меҳмони бўлади. Мексикаликлар ўз навбатида Коста-Рика ва АҚШдан 6 ва 5 очкога ортда қолиб кетишганини инобатга олсак, бу жамоанинг плей-офф босқичига қолиб кетиш эҳтимоли жуда юқори. Боз устига, терма жамоа Гондурасга ютқазиб қўйганидан кейин бош мураббий Хосе Мануэль де ла Торре истеъфога чиқарилди. Мексикаликлар қолган 3та ўйиннинг 2тасини сафарда мусобақа лидерларига қарши ўтказади. Шунинг учун Янги Зеландия ҳозирданоқ Мексика билан ўйинга тайёрланаверса бўлади. Коста-Рика эса эртага Ямайка майдонидан ғалаба билан қайтса, муддатидан аввал ЖЧ йўлланмасини ҳал қилади. Худди шундай имконият АҚШда ҳам бор.

Африка қуръани кутмоқда
"Қора" қитъадаги саралашнинг иккинчи босқичи сешанба куни бўлиб ўтадиган Жазоир-Мали ва Миср-Гвинея ўйинлари билан якунланади. Лекин ушбу ўйинлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Боиси Жазоир ва мисрликлар аллақачон плей-офф босқичи йўлланмасини ҳал қилиб бўлишган. Шунингдек, Камерун, Кот-д’Ивуар, Гана, Буркина-Фасо, Нигерия, Сенегал, Эфиопия ва Кабо-Верде терма жамоалари ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиришади. Айниқса, Кабо-Верде сўнгги турда сафарда Тунис терма жамоасини мағлуб этиб, кўпчиликни ҳайратлантирди. Бошқа томондан қишда бўлиб ўтган Африка миллатлар кубоги мусобақасида Кабо-Верде чорак финалга чиқди. Юқори рейтинг эвазига бу жамоа қуръада кучли жамоалар билан бир саватчада бўлади. Сўнгги ЖЧда иштирок эта олмаган Камерун эса плей-оффда кучли рақибга тўқнаш келиши мумкин. Плей-оффга қуръа ташлаш маросими 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 23:19, 09.09.2013.
Ўқилди: 5258 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.