Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Барселона» дарвозабони 3 млн евро эвазига «Панатинаикос»га ўтмоқда — Романо

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Барселона» дарвозабони Иньяки Пенья фаолиятини Грециянинг «Панатинаикос» клубида давом эттиради.

Клублар трансфер борасида келишувга эришди, келишув суммаси тахминан 3 млн еврони ташкил этади. 27 ёшли испанияликнинг Афина жамоаси билан шартномаси 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Пенья «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2021 йилда асосий жамоада дебют қилишидан аввал клубнинг барча ёш тоифаларидан ўтган. У 2025/2026 йилги мавсумни «Эльче»да ижарада ўтказди ва Ла Лигада 16 та ўйинда майдонга тушди.

Бунгача дарвозабон Туркиянинг «Галатасарой» клубида ҳам ижарада бўлган (2021/2022 йилги мавсумнинг иккинчи ярми).

«Панатинаикос» Грециянинг ўтган чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади ва Конференциялар лигаси саралашига йўлланмани қўлга киритди.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 23:30, 22.06.2026.
Ўқилди: 1265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик