Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Мухлислар ва барча фан-клублар аъзолари диққатига!

Баҳо:
+1 | -

10 сентябрь куни миллий терма жамоамизни муҳим ўйин кутиб турибди. Иорданияда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда маҳаллий мухлислар ўзларини нақадар "мeҳмондўст" эканликларини майдонга отилган буюмлар, ўйинчиларимизнинг кўзларига туширилган лазер нурлари, ва айниқса, Ўзбекистон миллий мадҳияси янграётганда ҳуштаквозликлари билан кўрсатиб қўйишди. Бу қилмишлари учун улар ФИФАдан ўз "совға”ларини олишади, албатта.

Азиз футбол мухлислари ва фан-клуб аъзолари. Эртага барчангизни “Пахтакор” марказий стадионига чорлаб қоламиз! Биз ўзбекмиз ва бизнинг тарбиямиз, маданиятимиз дунё халқларини лол қолдирган.

Иорданияликлардан фарқли равишда эртанги ўйинда ўзбек мухлиси маданиятини ўз жамоамизни қўллаб-қувватлаш билан кўрсатиб қўяйлик. Асло улар қилган ишни қайтариб уларга тенглашмайлик!

Иложи борича стадионга терма жамоамиз каби оқ уст кийимда ташриф буюринг. Стадионда эса сизларни худди олдинги икки ўйинимиздаги каби сюрпризлар кутиб турибди.

ПФЛ клублари фан-клуби аъзоларини эса эртага соат 16:00да “Пахтакор” марказий стадионининг кичик майдони олдида кутиб қоламиз. Барча фан-клублар аъзолари учун эртанги ўйинга кириш бeйжик орқали!

Улар 10, 11, 12, 13 ва 14-секторларга кириш ҳуқуқига эга бўладилар. Мухлислар клуби томонидан тақдим этилган бeйжиклар бўйича кириш “Пахтакор” стадионининг Анхор бўйи томондан амалга оширилади. Бeйжиклар бўйича стадионга кириш соат 18:00да тўхтатилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:28, 09.09.2013.
Ўқилди: 3298 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик