Кириш Регистрация
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария 2-1 Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина 3-1 Қатар
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-2 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ

Элдор Шомуродов: «Португалияга қарши ўйинда яхши натижа учун майдонга чиқамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Португалияга қарши ўйин олдидан расмий матбуот анжумани иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Албатта, бизда босим йўқ. Шу сабабли эртага Португалияга қараганда бизга осонроқ бўлади, деб ўйлайман. Бизда ажойиб жамоа шаклланган. Биринчи ўйиндан кейин бизда ишонч шаклланган, биз аллақачон дебют қилиб бўлдик. Биз эртага яхши натижа учун майдонга чиқамиз.

— Биз рақибимизнинг биринчи турдаги ўйинининг натижасига аҳамият бермадик. Бу ҳақида ҳозир ўйлашнинг пайти эмас. Балки учинчи турдан кейин буни муҳокама қилармиз, ҳозир биз учун энг асосиси эртанги баҳс.

— Колумбияга қарши биринчи бўлимда мураббий кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмаганимиз эвазига хатолар келиб чиқди, деб ўйлайман. Эртага бундай хатоларни такрорламасдан, ўз ўйинимизни кўрсатишга, тўпни кўпроқ назорат қилиб, вазиятлар яратишга ҳаракат қиламиз.

— Ҳаммаси яхши. Ҳаяжон бўлиши табиий, бироқ майдонга чиққан биринчи дақиқамизданоқ бу эсдан чиқади.

— Биз Аббос билан клубда ҳам бирга ўйнаймиз. Машғулотларда ҳам доимо биргамиз. Шу сабабли ҳам бир-биримизни ўзаро яхши тушунамиз, десам бўлади.

Энг муҳими — бир жамоа бўлиб, яхши натижа қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:32, 23.06.2026.
Ўқилди: 1263 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик