Франция терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Килиан Мбаппе миллий жамоа тарихида янги рекорд ўрнатди. У 30 ёшга тўлмасдан туриб «учранглилар» сафида 100 та ўйин ўтказган илк футболчи бўлди. Бу ҳақда Stats Foot ҳисоботига таяниб хабар қилинди.
27 ёшли ҳужумчи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ироққа қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва 2 та гол муаллифи бўлди.
Маълумот учун, Франция терма жамоаси футболчиси 100 ўйинлик юбилейни қайд этган футболчилар иштирок этган ўйинларда аввалги 9 ҳолатнинг барчасида ғалаба қозонган.













