Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Жиру: «Аргентина футболчилари майдонда у учун ўлишга ҳам тайёр»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Оливье Жиру Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги ҳал қилувчи ролини таъкидлаб ўтди.

Аргентина ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи дастлабки икки турида Жазоир (3:0) ва Австрияни (2:0) мағлуб этиб, муддатидан аввал плей-оффга йўл олди. Месси ўз миллий жамоасининг барча 5 та голига муаллифлик қилди.

«Лионель Месси атрофига шундай футболчиларни тўплаганки, улар майдонда фақат уни излашади. Улар у учун ўйнашади ва бу улар учун улкан шарафдир. Улар Мессини жуда ҳурмат қилишади, у билан бирга тўп суриш улар учун катта бахт. Улар майдонда у учун ўлишга ва яна бир бор жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун борларини беришга тайёр. Унинг роли ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.

Ёши ўтгани сари Месси борган сари яхшиланиб бормоқда. Иккита ўйинда Аргентина терма жамоаси учун бешта гол, у ягона тўпурар бўлиб турибди. Месси доим керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлади. У ўйинни яратиш ва унинг боришини белгилаб бериш учун воқеалар марказида бўлади», – деди Жиру.

Киритилди: 09:02, 23.06.2026.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик