Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ЖЧ-2026даги сув ичиш учун тўхталишлар (паузалар) ҳақида ўз фикрини билдирди.
Ҳар бир бўлимнинг ўртасида мажбурий уч дақиқалик танаффуслар ушбу турнир учун жорий этилган эди.
«Менимча, бу танаффуслар ўйинга мен ўйлаганимдан кўра анча кўпроқ таъсир кўрсатмоқда. Илгари бизда ҳақиқатан ҳам кучли иссиқ бўлган пайтлардагина шундай танаффуслар бўларди.
Бу зарур эди, лекин ўшанда улар қисқароқ давом этарди. Бундан ташқари, фақат айрим ўйинлардагина содир бўларди. Энди эса – адолат мезонларига кўра – бу ҳар бир учрашувда амалга оширилмоқда.
Шу тариқа, ўйин тўртта чоракка бўлиниб кетяпти. Ва бу ўйин характерини мен илгари ҳисоблаганимдан кўра кўпроқ ўзгартирмоқда», – деди Тухель.













