«Манчестер Юнайтед» шу ёзда Мануэль Угартени сотиш учун жиддий молиявий йўқотишларга рози бўлишга тайёр, деб ёзмоқда «Sun Sport».
Уругвайлик ярим ҳимоячи 2024 йилда ПСЖдан «МЮ»га 42,3 миллион фунт стерлинг эвазига ўтган эди. 25 ёшли футболчи 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда бор-йўғи 10 бор асосий таркибда майдонга тушди.
Хавбек айни пайтда Уругвай терма жамоаси ихтиёрида – жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Фойда ва барқарорлик қоидаларига (PSR) мувофиқ зарарга кирмаслик учун «Манчестер Юнайтед» ушбу трансфердан 25,38 миллион фунт стерлинг олиши керак.
Клубдаги кўпчиликнинг фикрига кўра, Угартени сотишдаги энг катта тўсиқ унинг ҳафтасига 120 000 фунт стерлингни ташкил этувчи маоши бўлади.













