Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Пас бўйича «Реал» ва «Комо» ўртасидаги музокаралар санаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» ва Италиянинг «Комо» клублари қачон ярим ҳимоячи Николас Паснинг келажагини муҳокама қилишлари маълум бўлди.

Таниқли журналист Маттео Мореттонинг таъкидлашича, клублар Паснинг келажагини ҳал қилиш учун пайшанба куни учрашишади. Бироқ аввалроқ «қаймоқранглилар» «Комо»га аргентиналик футболчини кейинчалик фойдалироқ сотиш мақсадида қайтиб сотиб олиш ниятида эканликларини норасмий тарзда маълум қилишган эди. «Реал» 60 миллион евро атрофида нарх белгилаши кутилмоқда. Пайшанба куни «Комо» Пасни яна камида бир мавсумга олиб қолиш учун сўнгги бор уриниб кўради.

Ўтган мавсумда 21 ёшли хавбек барча турнирларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:06, 23.06.2026.
Ўқилди: 1140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик