Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

ЖЧ-2026 финалидаги танаффус 30 дақиқа давом этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати финал учрашуви танаффусида кенг кўламли шоу дастурини ўтказишни режалаштирмоқда.

Transfer News Live маълумотига кўра, томоша дастури тахминан 30 дақиқа давом этиши мумкин. Бу эса футбол ўйинларидаги анъанавий танаффус вақтидан анча узоқ ҳисобланади. Ташкилотчилар машҳур Супербоул танаффус шоусига ўхшаш томоша тайёрлашни мақсад қилган.

Кутилишича, дастурда жаҳон мусиқа юлдузлари иштирок этади. Улар орасида Шакира, Мадонна ва жанубий кореялик BTS гуруҳи ҳам бор. ФИФА финални нафақат йилнинг энг муҳим футбол воқеаси, балки дунёдаги энг йирик кўнгилочар шоуга айлантиришни мақсад қилмоқда.

Шу билан бирга, манба маълумотига кўра, Британиянинг BBC телерадиокомпанияси мусиқий чиқишни эфирга узатмаслик ва танаффус вақтида ўйин таҳлили ҳамда экспертлар фикрларига эътибор қаратиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финали 19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штати, Ист-Ратерфорд шаҳридаги "Метлайф Стэдиум" стадионида бўлиб ўтади. Арена қарийб 82 500 томошабинга мўлжалланган. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 15:00 да бошланади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 22:24, 23.06.2026.
Ўқилди: 924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик