Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Месси «Барселона»га жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Чоршанба куни Лионель Месси ўз туғилган кунини нишонлади — аргентиналик юлдузли ҳужумчи 39 ёшга тўлди.

«Барселона» клуби ҳам ўзининг собиқ футболчисини табриклади. Каталония клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Мессига махсус пост бағишлади. Лионель эса «кўк-анорранглилар»нинг ушбу табригига изоҳ қолдириш орқали муносабат билдирди.

«Катта раҳмат!» — деб ёзди Месси ва матн охирига «Барселона» рангларидаги (кўк ва анорранг) иккита юракча эмблемасини жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ўзи учун қадрдон бўлган «Барселона»нинг асосий жамоасида деярли 17 йил давомида тўп сурган. 2021 йилда аргентиналик футболчи каталонияликлар сафини тарк этган эди — ўшанда «кўк-анорранглилар» молиявий муаммолар сабабли унга янги шартнома таклиф қила олишмаганди.

Киритилди: 01:14, 25.06.2026.
Ўқилди: 6360 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик