Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Вақт келди». Неймарнинг отаси ўғлининг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий дебюти олдидан унга мурожаат йўллади

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг отаси Неймар да Силва ўғлининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги эҳтимолий дебюти арафасида унга далда берувчи мурожаат ёзиб қолдирди. Гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Шотландияга қарши баҳс 34 ёшли ҳужумчи учун мазкур турнирдаги дастлабки ўйинга айланиши мумкин. Боиси, у жароҳати сабабли дастлабки иккита учрашувни ўтказиб юборган эди.

«Яратган бизга шу вақтгача ёрдам бериб келди... Мана, вақт келди. Биз буларнинг барчасини биргаликда бошдан кечирамиз. Омад ёр бўлсин, ўғлим! Омад, Бразилия! Худо сени ўз паноҳида асрасин ва мададкор бўлсин! Югур, йигитча, югур — худди бу ҳаётингнинг сўнгги кунидек бор кучинг билан югур», — дейди катта Неймар ижтимоий тармоққа жойлаштирилган видеомурожаатида.

Бундан олдинроқ Карло Анчелотти Неймар «C» гуруҳи 3-тури доирасидаги Шотландия терма жамоасига қарши ўйинда иштирок эта олишини тасдиқлаган эди. Эслатиб ўтамиз, 17 май куни «Сантос» клубидаги ўйинда ўнг оёқ болдир мушагидан олган жароҳати туфайли Неймар ЖЧ-2026'даги дастлабки икки ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.

Киритилди: 02:37, 25.06.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14388]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [8084]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4363]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [4009]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3589]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3347]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3173]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [2982]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2568]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2567]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик