Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Отабек Умаров: "Ҳар бир футболчимиз билан фахрланамиз"

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки келгусида янги ғалабалар учун катта тажриба мактаби бўлишини билдирди ва йигитларимизни қўллаб-қувватлади.

"Барчамиз ҳар бир футболчимиз ва миллий терма жамоамиз билан фахрланамиз. Жаҳон чемпионатидек нуфузли мусобақада Ўзбекистон байроғининг ҳилпираши, давлат мадҳиямизнинг янграши ва юртимиз номи бутун дунё эътиборида бўлишига ушбу жасур йигитларимиз сабабчи.

Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига йўл олгани нафақат ўзбек футболи, балки Янги Ўзбекистон спортининг улкан ютуғи сифатида тарихга муҳрланди. Бу натижа мамлакатимизда спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини, Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонида муносиб ўрин эгаллаганини яна бир бор тасдиқлади.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, терма жамоамизнинг ўйинини ҳамюртларимиз қатори бошқа давлатлардан ташриф буюрган мухлислар ҳам бевосита стадиондан туриб томоша қилишяпти, футболчиларимизни қўллаб-қувватлашяпти. Қаҳрамон йигитларимизнинг ўйинини бутун дунё кўрмоқда ва улар кўплаб мухлисларнинг қалбидан ўрин олишмоқда.

Минглаб ватандошларимиз қатори терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун шу ерда эканимиздан мамнунман. Ушбу иштирок ва орттирилаётган тажриба келажакда янада катта зафарлар учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. Бугун барчамизни бир мақсад – Ватан шарафи йўлида жипслашиш руҳи бирлаштириб турибди. Келинг, ҳал қилувчи баҳс олдидан футболчиларимизга янада кўпроқ далда бўлайлик, уларни бор кучимиз билан қўллаб-қувватлайлик, терма жамоамизга омад ва ғалабалар тилайлик".

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 02:47, 25.06.2026.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик