Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

ЖЧ-2026 плей-оффига чиққан 9 та терма жамоа рўйхати

Баҳо:
+-1 | -

АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати қизғин палласига кирмоқда. Мусобақанинг «В» гуруҳида баҳслар якунланиб, унда мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган Швейцария ҳамда Канада терма жамоалари плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди.

Шу тариқа, айни пайтга келиб дунё биринчилигининг кейинги босқичига йўл олган жамоалар сони 9 тага етди. Плей-офф йўлланмасини нақд қилган терма жамоалар рўйхати қуйидагича:

  • Мексика

  • Швейцария

  • Канада

  • АҚШ

  • Германия

  • Франция

  • Норвегия

  • Аргентина

  • Колумбия

Пайшанба тонгига қадар мундиалда 1/16 финал босқичининг яна бир нечта йўлланмалари эгалари аниқланади. Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 32 тадан 48 тага кўпайтирилгани сабабли, мусобақа тарихида илк бор гуруҳ босқичидан сўнг тўғридан-тўғри 1/16 финал баҳслари старт олади.

Маълумот учун, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. «Альбиселесте» 2022 йили Қатарда ўтган финалда Францияни мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан эди.

Киритилди: 02:52, 25.06.2026.
Ўқилди: 1900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик