Туриннинг «Ювентус» клуби шу ёзги трансфер ойнасида марказий ҳужумчи чизиғини кучайтириш ниятида.
La Stampa нашрининг хабар беришича, Турин гранди «Астон Вилла» форварди Тэмми Абраҳамни сотиб олиш вариантига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби ўз футболчисининг трансферини тахминан 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Тэмми Абраҳам «Челси» клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Астон Вилла» сафига 2026 йилнинг январь ойида Туркиянинг «Бешиктош» клубидан 21 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг Бирмингем клуби билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда жами 42 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган. Нуфузли Transfermarkt портали Абраҳамнинг айни пайтдаги трансфер қийматини 18 миллион евро деб ҳисобламоқда.













