Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 1-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Винисиус ЖЧда бразилиялик тўрт афсонанинг ноёб натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Винисиус Жуниор ЖЧ-2026 доирасида Бразилия терма жамоаси сафида навбатдаги голларини уришга муваффақ бўлди. Бу гал Шотландия терма жамоаси унинг қурбонига айланди.

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим сўнгида «селесао»нинг устунлигини икки баробарга ошириб, дубль қайд этди.

Opta статистика порталининг маълумотларига кўра, Винисиус жаҳон чемпионатлари тарихида гуруҳ босқичининг барча учта учрашувида гол уришга эришган Бразилиянинг бешинчи футболчисига айланди.

Бунгача бундай ноёб кўрсаткични фақатгина афсонавий Жаирзиньо (1970 йил), Ромарио (1994 йил), шунингдек, Ривалдо ва Роналдо (ҳар иккиси — 2002 йил) қайд эта олган эди. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу футболчилар кетма-кет голлар урган юқоридаги барча мундиалларда Бразилия терма жамоаси якунда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Киритилди: 04:00, 25.06.2026.
Ўқилди: 2847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик