Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор 2-2 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 0-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-0 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Кукурелья «Реал»га ўтишидан олдин «Барселона»дан таклиф бўлгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -1

Яқиндагина Лондоннинг «Челси» клубидан Мадриднинг «Реал» жамоасига кўчиб ўтган Испания терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья бошқа клублардан бўлган қизиқишлар ҳақида сўзлаб берди.

Хабарларга кўра, 27 ёшли футболчига Ла Лиганинг яна икки гранди — «Барселона» ва «Атлетико» клублари ҳам даъвогарлик қилган. Бундан ташқари, матбуотда футболчининг «матрасчилар» билан оғзаки келишувга эришгани тўғрисида ҳам хабарлар тарқалган эди.

«Барселона» томонидан ҳеч қандай қизиқиш бўлгани йўқ, аммо «Атлетико» менга ҳақиқатан ҳам жиддий қизиқиш билдирганди. Бироқ ҳозир энг муҳими — мен «Реал» футболчисиман, трансфер расман якунланди. Умид қиламанки, биз бу ерда кўплаб совринларни қўлга киритамиз ва мен ушбу янги тажрибадан завқ оламан», — дея испаниялик ҳимоячининг Radioestadio Noche нашрига берган интервьюсидан иқтибос келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марк Кукурелья асли «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу боисдан ҳам унинг «қироллик клуби» лагерига кўчиб ўтиш қарори «кўк-анорранглилар» мухлисларининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Киритилди: 04:13, 25.06.2026.
Ўқилди: 2984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик