Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

ЖЧ-2026. Мексика 100 фоизлик натижа қайд этди. Жанубий Африка Жанубий Кореядан плей-офф йўлланмасини тортиб олди

Баҳо:
+1 | -

Мексиканинг Мехико шаҳридаги афсонавий “Ацтека” стадионида футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг А гуруҳи 3-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Чехия — Мексика

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа вақти-вақти билан рақиб жарима майдончаси яқинида хавфли ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо дарвозалар ишғол қилинмади. Жамоалар эса биринчи таймни 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунлашди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса-да, иккинчи бўлимда мексикаликлар ўз сўзини айтди. 55-дақиқада Матео Чавес жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб Хулиан Кинёнес ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Учрашув якунига яқин Альваро Фигалдо Мексиканинг 3-голига муаллифлик қилади ва учрашувга якуний нуқтани қўйди. Чехия ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳисобни ўзгартиришга уруниб кўрди, аммо рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

Жанубий Африка — Жанубий Корея

Гуруҳнинг параллел кечган иккинчи учрашуви ҳам Мексикада, Монтеррейдаги “Эстадио ББВА” ўйингоҳида бўлиб ўтди. Унда Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) ва Жанубий Корея терма жамоалари плей-офф йўлланмаси учун ўзаро майдонга тушди. Боиси, плей-оффга чиқиш учун корейсларни дуранг ҳам қаноатлантирарди, Африка қитъаси вакилларига эса фақат ғалаба зарур эди. Ўта муҳим ҳисобланган ушбу баҳсда африкаликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол 63-дақиқада Тапело Масеко томонидан киритилди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида кореяликлар мувозанатни тиклаш учун қанча ҳаракат қилмасин, дарвозалар бошқа ишғол этилмади.

Жаҳон чемпионати
А гуруҳи, 3-тур
Чехия — Мексика 0:2
Голлар: 0:1 — Матео Чавес (55), 0:2 — Хулиан Кинёнес (61), 0:3 — Фигалдо (90+4).

Жанубий Африка — Жанубий Корея 1:0
Гол: 1:0 — Тапело Масеко (63).

Учинчи тур ўйинларидан сўнг А гуруҳида турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Мексика — 9 очко;
Жанубий Африка — 4 очко;
Жанубий Корея — 3 очко;
Чехия — 1 очко.

Натижаларга кўра, гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлаган Мексика ва муҳим ғалабани қўлга киритган Жанубий Африка терма жамоалари тўғридан тўғри плей-офф йўлланмасига эга чиқди. Жанубий Корея эса 3 очко билан учинчи ўринни эгаллади ва энг яхши учинчи ўрин эгалари рейтингини кутишига тўғри келади. Атиги 1 очко жамғарган Чехия эса мусобақа билан хайрлашди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:06, 25.06.2026.
Ўқилди: 3623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик