Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

"Манчестер Юнайтед" шотландиялик дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Шотландия терма жамоаси голкипери Ангус Ганн фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

30 ёшли футболчи эркин агент мақомида турибди – унинг "Ноттингем Форест" билан шартномаси шу ойнинг охирида якунига етади. Transfer News Live нашрининг The Sun газетасига таяниб хабар беришича, "қизил иблислар" шотландиялик посбонни таклиф этиш имкониятини кўриб чиқишмоқда – унда жамоанинг тажрибали захира дарвозабонини кўришяпти.

Якунланган мавсумда Ангус Ганн "ўрмончилар" сафида Премьер-лигада бор-йўғи бир марта майдонга тушди. Бунгача у "Норвич", "Саутгемптон", "Сток Сити" ва "Манчестер Сити" клублари шарафини ҳимоя қилган.

ЖЧ-2026 турнирида Ганн Шотландия терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги барча учрашувларида асосий таркибда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан тўртта тўп ўтказиб юборди.

Киритилди: 11:09, 25.06.2026.
Ўқилди: 1229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [6139]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5432]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4454]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3375]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3083]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2945]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2941]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2879]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2854]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2739]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик