Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Хаверц: "Ҳимоячилар учун арвоҳ бўлишга ҳаракат қиламан"

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ва Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Кай Хаверц ўзининг ўйин услуби ҳақида фикр билдирди.

27 ёшли футболчи Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасининг дастлабки иккита учрашувида рақиблар дарвозасига иккита тўп киритишга улгурди. Гуруҳ босқичининг учинчи туридан ўрин олган Эквадорга қарши баҳс олдидан форвард майдонда қандай ҳаракат қилиши ҳақида гапириб берди.

"Рақиб ҳимоячилари менинг қаердалигимни, қаерга ҳаракат қилаётганимни ва нима қилмоқчи эканлигимни ҳеч қачон билмасликлари керак. Мен улар учун арвоҳ бўлишга ҳаракат қиламан", — дея Хаверц Guardian нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Германия ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун бўлиб ўтади, ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланиши режалаштирилган. Юлиан Нагельсманн шогирдлари аллақачон олти очко жамғариб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни кафолатлаб бўлишган.

Киритилди: 11:18, 25.06.2026.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик