Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

"Арсенал" Инкапьени "Байер"дан сотиб олиш ҳуқуқини фаоллаштирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳимоячиси Пьеро Инкапьени сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланганини ва унинг тўлақонли трансферини расмийлаштирганини тасдиқлади.

Футболчи ўтган ёзда "канонирлар" сафига ижара асосида қўшилган эди ва АПЛдаги ғалаба ҳамда Чемпионлар лигаси финали билан якунланган муваффақиятли мавсумга ўз ҳиссасини қўшди.

Лондондаги фаолияти давомида 24 ёшли эквадорлик ҳимоячи барча турнирларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, "Арсенал" мудофаа чизиғининг муҳим бўлагига айланди. Ушбу мудофаа чизиғи сўнгги мавсумларда Англияда ўтказиб юборилган тўплар бўйича энг яхши кўрсаткичлардан бирини қайд этди.

Европага кўчиб ўтишдан олдин ҳимоячи "Индепендьенте дель Валье", Аргентинанинг "Тальерес", сўнгра "Байер" клубларида тўп сурган ва Леверкузен клуби билан 2023/24 йилги мавсумда Германия чемпионига айланган эди.

Эквадор терма жамоаси таркибида Инкапье 50 дан ортиқ ўйин ўтказган ва бир қанча йирик халқаро турнирларда, жумладан, ҳозир бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этмоқда.

Киритилди: 18:31, 25.06.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик