Айни дамда "ПСЖ" ва "Ювентус" клублари ўртасида ярим ҳимоячи Кефрен Тюрамнинг эҳтимолий трансфери бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, аввалроқ тарқалган миш-мишларга қарамай, парижликлар ҳозирча 25 ёшли франциялик футболчини сотиб олишни режалаштирмаяпти.
Якунланган мавсумда Тюрам барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 45 та учрашувда майдонга тушди, тўрт бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва ўз ҳисобига бешта голли узатмани ёздириб қўйди.
Тюрамнинг "Ювентус" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Нуфузли Transfermarkt портали экспертлари футболчини 38 миллион еврога баҳолашмоқда.













