Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо раҳбариятдан таркибни кучайтиришни талаб қилишда давом этмоқда.
MARCA нашри тарқатган хабарларга кўра, португалиялик мутахассис клуб бошлиқларидан иккита позиция учун футболчи сўраган. Моуриньо марказий ҳимоячи, шунингдек, майдон марказига Лука Модрич профилига мос келувчи ўйинчи сотиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо жорий ёзда "Реал" бошқарувини қўлга олди. У бош мураббийлик лавозимида Альваро Арбелоани алмаштирди.
Якунланган мавсум натижаларига кўра, "қаймоқранглилар" бирорта ҳам соврин қўлга кирита олишмади. Испания чемпионати турнир жадвалида жамоа иккинчи ўринни эгаллади. Уларнинг "Барселона"дан ортда қолиши икки очкони ташкил этди.













