Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Асенсио Моуриньога кераклигини исботламоқчи, бироқ...

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Рауль Асенсио "Реал"даги фаолиятини давом эттиришни хоҳлайди.

Журналист Марио Кортегананинг берган маълумотларига кўра, футболчи Мадрид клубида қолиш ниятида. У "қаймоқранглилар"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньони жамоага фойдаси тегишига ишонтирмоқчи. Бироқ, "Реал" Асенсиони сотиб юборишни режалаштирмоқда — унинг кетиши бошқа марказий ҳимоячини сотиб олиш учун зарур ҳисобланади.

Рауль Асенсио "Реал" клуби тарбияланувчисидир. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафида барча турнирларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Асенсионинг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:35, 25.06.2026.
Ўқилди: 1492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик