Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

"Арсенал" Бразилия терма жамоаси аъзосини нишонга олди — дастлабки музокаралар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" клуби ўз таркибини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. "Daily Mail Sport" нашри берган хабарга кўра, "канонирлар" устози Микель Артета "Ньюкасл" ҳамда Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэсга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, "Арсенал" Гимараэснинг вакиллари билан музокаралар ўтказиб улгурган. Эндиликда "Ньюкасл" лондонликлардан бразилиялик футболчининг трансфери бўйича расмий таклиф кутмоқда.

Шу билан бирга, "Арсенал" радарларида бошқа ярим ҳимоячилар ҳам борлиги қайд этилган.

Нуфузли Transfermarkt портали 28 ёшли Бруно Гимараэснинг қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Бразилиялик футболчининг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 23:25, 25.06.2026.
Ўқилди: 1462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик