Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Эквадорга қарши ўйиндаги мағлубиятдан (1:2) сўнг, Йозуа Киммихнинг майдондаги позицияси ҳақида гапирди.
"Бавария" хавбеки ушбу баҳсда учта марказий ҳимоячидан бири сифатида майдонга тушди. Бундан аввал "Бундестим" устози Мюнхен клуби юлдузидан мудофаанинг ўнг қанотида фойдаланаётган эди. Журналистлар мураббийдан Киммихни ўзининг асосий позицияси — ярим ҳимояга қайтариш имкониятини кўриб чиқяптими-йўқми, деб сўрашди.
"Бундай ҳолатда мен Павловични захирага ўтказишим керак, тўғрими? Менимча, Алекс худди Нмеча каби ишини аъло даражада бажармоқда. Ўз сўзларимни фақат такрорлашим мумкин: Йозуа Евро-2024 ўйинларида ҳимояда ажойиб ўйнади ва барча асосий кўрсаткичлар бўйича етакчи бўлди. Мен таркибдан Павловични ҳам, Нмечани ҳам олиб ташламоқчи эмасман — бу менинг режаларимга кирмайди", — дея журналист Патрик Бергер Нагельсманннинг сўзларини келтиради.
Германия терма жамоаси мағлубиятга учраганига қарамай, гуруҳдан биринчи ўрин билан 1/16 финалга йўл олди.













