Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган баҳсда Япония терма жамоаси Швеция миллий терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу натижа ҳақида осиёликлар дарвозабони Зион Судзуки ўз фикрини билдирди.
"Танаффусгача шиддатли ўйин бўлди. Кейин биз ҳисобда олдинга чиқиб олдик, бироқ рақиб ташаббусни ўз қўлига олишни уддалади. Энг муҳими, биз ўз мақсадимизга эришдик: бир очко жамғариб, кейинги босқичга йўл олдик. Жамоамиз бразилияликларга қарши учрашув олдидан мағлубиятсиз сериясини сақлаб қолгани жуда қувонарли", — дея футболчининг сўзларини ФИФА матбуот хизмати келтиради.
Япония иккинчи ўрин билан мундиалнинг плей-офф босқичига йўл олди ва у ерда Бразилия терма жамоаси билан куч синашади.













