Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичи учинчи тури доирасида Шотландия терма жамоасига қарши кечган баҳсда ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг бекор қилинган голидан норози бўлмоқда. «Селесао» ҳакамлар бригадасининг қарори устидан шикоят аризаси киритди, деб хабар бермоқда Tyc Sports.
Винисиуснинг голи бекор қилиниши билан боғлиқ вазият учрашувнинг 22-дақиқасида юз берди: ўшанда юлдуз форвард рақибга нисбатан прессинг ишлатиб, тўпни олиб қўйди ва дарвозани ишғол этди. ВАР текширувидан сўнг, бош ҳакам бразилиялик футболчи томонидан қоида бузилган деб топиб, голни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Бразилиянинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Винисиус ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.













