Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

Бьелса: «Ғалабага бўлган эҳтиёж кўпинча жамоаларни кучлироқ қилади»

Баҳо:
+ | -

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг Испанияга қарши сўнгги ўйинидан кутилаётган фикрлари билан ўртоқлашди. Аргентиналик мутахассиснинг сўзларига кўра, айнан турнир жадвалидаги ҳолат унинг жамоасини ўзларининг энг яхши футболини намойиш этишга мажбур қилиши керак.

Уругвайликлар дастлабки 2 турдан кейин бор-йўғи 2 очко жамғаришди ва энди кетма-кет 33 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келаётган Испания билан учрашувда ижобий натижага эришишга мажбурдирлар.

«Ғалабага бўлган эҳтиёж кўпинча жамоаларни кучлироқ қилади. Футболчилар ортга чекинадиган жой йўқлигини тушунишганда, улар мутлақо бошқа даражага чиқишга қодир бўлишади. Уругвай футболи анъаналари ва ушбу жамоанинг характерини ҳисобга олган ҳолда, умид қиламанки, айнан вазиятнинг тақозоси бизга яхшироқ бўлишга ёрдам беради», — деди Бьелса ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида.

Уругвай ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув 27 июнь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 05:00да бошланади.

Киритилди: 15:06, 26.06.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик