Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Ливерпуль» «ПСЖ» футболчисини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» вингери Брэдли Баркола «Ливерпуль» аъзосига айланиши мумкин. Бу маълумот билан журналист Экрем Конур бўлишмоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Англия топ-клуби футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, франциялик футболчи тахминан 90 миллион еврога сотилиши мумкин.

Таъкидланишича, агар жамоани нидерландиялик Коди Гакпо тарк этса, «Ливерпуль» ҳужумчини сотиб олиш ҳаракатига тушади. Бундан олдинроқ «Арсенал» «ПСЖ»га Баркола трансфери бўйича таклиф юборишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ортда қолган мавсумда 23 ёшли вингер барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушди, 13 та гол урди ва еттита голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 15:10, 26.06.2026.
Ўқилди: 1114 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик