Ҳимоячи Эдер Милитао Жаҳон чемпионати плей-офф босқичи бошланишидан олдин Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттининг ишини юқори баҳолади. У Анчелотти секин-аста оптимал ўйин моделини топди деб ҳисоблайди.
«Келган пайтидан бошлаб у турли тактик схемалар ва ҳар хил ўйинчиларни синаб кўрди. Ҳозирда жамоа тобора у учун классик бўлган 4-3-3 схемасига ўтмоқда. Марокашга қарши дастлабки ўйинда биз майдон марказини бой бергандик, аммо кейин у ҳамма нарсани тузатишга муваффақ бўлди.
У жуда доно инсон, ўйинни аъло даражада кўра олади, футболчиларни кўп тинглайди ва улар билан фикр алмашади. Бу жуда муҳим. Футболчилар ичкаридан туриб мураббий доим ҳам кўра олмайдиган нарсаларни пайқашлари мумкин. Ҳатто «Реал»да ҳам танаффус пайтида у ўйинчиларга яқинлашиб, саволлар берарди, турли вазиятларни муҳокама қиларди. Бу жамоанинг ўсишига ёрдам беради», — дея Милитао сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Шу билан бирга, Милитао Бразилия 1/16 финалда тўқнаш келадиган Япония терма жамоасини камситмасликка чақирди.
«Менимча, Япония ўз тарихидаги энг яхши даврни бошдан кечирмоқда. У ўз ўйинини топди, сўнгги йиллар давомида ривожланди ва буни ҳозирги жаҳон чемпионатида кўрсатмоқда. Жуда эҳтиёт бўлиш керак. Уларнинг ўйинчилари югуришдан ҳеч қачон тўхташмайди, ҳар бир тўп учун курашишади ва ажойиб тактик интизом билан ажралиб туришади», — дея таъкидлади футболчи.
Бразилия ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув 29 июнь куни бўлиб ўтади.













