Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Моуриньо Винисиуснинг ЖЧ-2026’даги ўйини ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадрид клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен ушбу жаҳон чемпионатида уни диққат билан кузатиб боряпман. У жуда қизиқарли футболчи, ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қила оладиганлар сирасидандир. Энг муҳими, у ҳали ҳам ўрганишга тайёр, менга эса шунинг ўзи кифоя. У мендан кўп нарсани ўрганишини биламан. Винисиусда ҳозиргиданда яхшироқ бўлиш учун ҳамма нарса бор. Менинг вазифам шунчаки унга ушбу даражага эришишда ёрдам беришдан иборат», — деди Моуриньо «Beast Mode On» подкастида.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Винисиус ўз терма жамоасининг барча учта ўйинида ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Унинг ҳисобида турнирнинг ортда қолган баҳсларида жами тўртта гол мавжуд.

Киритилди: 16:57, 26.06.2026.
Ўқилди: 2124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик