Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Угартенинг оғир жароҳати «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер режаларини барбод қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Испанияга қарши ўйинда (0:1) тиззасидан жиддий жароҳат олди. The Sun нашрининг қайд этишича, бу вазият инглиз клубининг ёзги трансфер кампаниясини сезиларли даражада қийинлаштириши мумкин.

Манба берган маълумотларга кўра, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ҳозирда тиббий кўрик натижаларини хавотир билан кутмоқда. Агар ярим ҳимоячининг олдинги хочсимон пайлари узилган бўлса, у узоқ муддатга сафдан чиқишидан қўрқишмоқда.

Жароҳат олгунига қадар Угарте шу ёзда жамоани тарк этишга асосий номзодлардан бири ҳисобланаётган эди. Унга А Серия клублари қизиқиш билдираётгани ва «Юнайтед» раҳбарияти уни сотишдан тушган маблағни ярим ҳимоя чизиғини янада кучайтиришга йўналтиришни режалаштиргани хабар қилинганди.

Манкунианликлар аллақачон «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсоннинг трансфери бўйича келишувга эришган ва «Вест Хэм» хавбеки Матеус Фернандеш трансфери устида ишлашда давом этмоқда. Угартенинг сотилиши эса яна бир янги харидни молиялаштиришга ёрдам бериши керак эди.

«Юнайтед» учун қўшимча муаммо уругвайлик футболчининг юқори маоши бўлиши мумкин. АПЛнинг молиявий барқарорлик қоидалари доирасида зарар кўрмаслик учун клуб ушбу ўйинчининг сотувидан камида 29,4 миллион евро ишлаб олиши зарур.

Киритилди: 19:21, 27.06.2026.
Ўқилди: 2308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик