Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Эрон терма жамоаси бош мураббийи АҚШни футбол ва сиёсатни аралаштиришда айблади

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Амир Галенои Мисрга қарши кечган ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ ҳукуматининг эронлик футболчиларга нисбатан муносабатини кескин танқид қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, ЖЧ—2026 мезбонларидан бири бўлган АҚШ футбол ва сиёсатни бир-бирига аралаштириб юбормоқда.

Мураббийнинг сўзларига кўра, футбол одамларни бирлаштириши ва сиёсатдан бутунлай холи бўлиши лозим. Бироқ АҚШ ҳукумати Эрон терма жамоасига нисбатан ўзининг сиёсийлашган ёндашувини яққол намойиш этмоқда.

“Мезбон мамлакат бизга нисбатан жуда адолатсиз муносабатда бўлмоқда. FIFA америкаликларнинг бу ёндашувига жиддий эътибор қаратиши шарт”, деди Галенои.

Хабарларга кўра, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги Эрон терма жамоасига Сиэтл шаҳрига учрашувдан атиги икки кун олдин етиб келишга рухсат берган. Қолаверса, жамоа ўйин якунланиши биланоқ, ўша куннинг ўзида мамлакат ҳудудини зудлик билан тарк этиши талаб қилинган.

Бундан ташқари, ташкилотчилар Эрон терма жамоасига матбуот анжуманига ўзининг медиа-вакилини (матбуот котиби) олиб киришга рухсат бермаган. Таққослаш учун, Миср терма жамоаси устози матбуот ходими билан бирга чиққан ва анжуманда ўнлаб маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашган. Амир Галенои матбуот залига кириб келганида эса журналистлар сони сезиларли даражада камайиб кетгани хабар қилинган.

Маълумот учун, "G" гуруҳининг учала учрашувида ҳам дуранг қайд этиб, 3 очко тўплаган Эрон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаб турибди. Регламентга кўра, энг яхши кўрсаткичга эга 8 та учинчи ўрин эгаси плей-оффга йўл олади. Ҳозирда Эрон ушбу рўйхатда 6-ўринда бормоқда ва жамоанинг мусобақадаги келажаги бошқа гуруҳлардаги натижаларга бевосита боғлиқ бўлиб қолган.

Қайд этиш жоиз, Эрон плей-оффга чиққан тақдирда ҳам, гуруҳ босқичидан муддатидан аввал чиққан АҚШ терма жамоаси билан кейинги босқичда тўқнаш келмайди. Эслатиб ўтамиз, тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этаётган ушбу мундиал АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда ҳамда турнир 19 июль куни ўз ниҳоясига етади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:53, 27.06.2026.
Ўқилди: 907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик