Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

ЖЧ-2026. Аргентина ғалаба қозонди, Жазоир Австрия билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтаётган ЖЧ—2026 мусобақасининг J гуруҳида 3-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди. Куннинг марказий ўйинларида Аргентина терма жамоаси Иорданияни мағлуб этган бўлса, Жазоир ва Австрия ўртасидаги баҳсда голлар шоуси ҳамда жанговар дуранг қайд этилди.

Иордания — Аргентина

АҚШнинг Арлингтон шаҳридаги "АТ&Т Stadium" ўйингоҳида ўтган баҳсда амалдаги Жаҳон чемпионлари ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Жовани Ло Чельсо ҳисобни очган бўлса, 31-дақиқада Лаутаро Мартинес пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни оширди.

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида иорданияликлар етакчиси Муса ат-Тамари ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Аммо 80-дақиқада Лионель Месси ўз голини уриб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Жазоир — Австрия

Гуруҳнинг параллел кечган учрашуви Канзас-Ситидаги "Arrowhead Stadium"да бўлиб ўтди ва мухлисларга чинакам “триллер” тақдим этди. 28-дақиқада Марко Арнаутович австрияликларни олдинга олиб чиқди. Бунга жазоирликлар 45-дақиқада Рафик Белгалининг голи билан жавоб қайтарди. 55-дақиқада Марсель Забицер яна Австрияни ҳисобда олдинга бошлади, бироқ 60-дақиқада Риёд Маҳрез мувозанатни тиклади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўйин кулминацион нуқтасига етди. Дастлаб 90+3-дақиқада Риёд Маҳрез дубльни расмийлаштириб, Жазоирга иродали ғалаба келтираётгандек эди. Аммо 90+6-дақиқада Саша Калайжич Австрияни мағлубиятдан қутқариб қолувчи голни киритди — 3:3.

Жаҳон чемпионати
J гуруҳи, 3-тур
Иордания 1:3 Аргентина
Голлар: 0:1 — Жовани Ло Селсо (19), 0:2 — Лаутаро Мартинес (31, пен), 1:2 — Муса ат-Тамари (55), 1:3 — Лионель Месси (80).

Жазоир 3:3 Австрия
Голлар: 0:1 — Марко Арнаутович (28), 1:1 — Рафик Белгали (45), 1:2 — Марсель Забицер (55), 2:2 — Риёд Маҳрез (60), 3:2 — Риёд Маҳрез (90+3), 3:3 — Саша Калайжич (90+6).

Учинчи тур ўйинларидан сўнг Ж гуруҳида турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Аргентина — 9 очко;
Австрия — 4 очко (тўплар нисбати: 0);
Жазоир — 4 очко (тўплар нисбати: -2);
Иордания — 0 очко.

Натижаларга кўра, барча ўйинларда ғалаба қозонган Аргентина гуруҳ пешқадами сифатида, Австрия эса тўплар нисбатидаги устунлик эвазига иккинчи ўрин эгаси сифатида тўғридан тўғри плей-оффга (1/16 финал) йўлланма олди. Жазоир 4 очко билан энг яхши учинчи ўрин эгалари қаторида кейинги босқичга чиқиш имкониятини қўлга киритган бўлса, Иордания 0 очко билан мусобақадаги иштирокини якунлади.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:31, 28.06.2026.
Ўқилди: 1758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик